Наманганда 5,4 минг долларни ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Наманганда 5,4 минг долларни ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Наманган шаҳрида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда З.А. ва Р.Б. исмли шахслар Наманган шаҳар ҳудудида фуқаро Қ.га 5,4 минг долларни 61,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, текширув давомида ушбу шахсларнинг ёнида яна 20 доллар ва 488,7 минг рубль борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177˗моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар