«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба муносабати билан Тошкент шаҳрида «Ўлмас полк» намойишлари ўтказилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- ‘Ўлмас полк’ — ‘юмшоқ куч’ намойиши, совет бирлигига тарғибот қуроли эканини тушунмаган қолмади. Биз бундай намойишларга қаршимиз!
Инсониятнинг фашизм устидан ғалабасида ўзбек халқининг сезиларли иштироки бор. Оталаримизнинг босқинчилар ва бузғунчи миллатчиларга қарши озодлик учун курашлари қиёматгача хотирланиши ва қадрланиши керак, — дейди у.
Депутатнинг фикрича, қадрлаш уларнинг суратларни шаҳар бўйлаб кездириш эмас, руҳларига дуолар қилиш, улар учун у дунёнинг яхшиликларини тилаш ҳисобланади.
- Шаҳидларимизнинг пок хотирасини қадрлаш керак, манфур сиёсий мақсадларга яна бир марта қурбон қилиш эмас, — дея сўзларини якунлаган Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди