07:30 / 05.04.2022
1 449

Ўзбекистоннинг энг фаол банклари аниқланди

Ўзбекистоннинг энг фаол банклари аниқланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингини янгилади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати маълум қилди.

Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга бўлинган — катта ва кичик. Рейтинг ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида тузилган. Шу билан бирга, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида (ёки фақат битта вилоятда) фаолият юритувчи банклар киради.

2022 йилнинг 1-чорагида катта банклар ўртасида «Капитал банк» биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда «Tраст банк» қайд этилган бўлса, учинчи ўринда «Ипотека банк» бўлди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Кичик банклар бўйича биринчи ўринда «Давр банк», иккинчи ўринда «Зираат банк» ва учинчи ўринда «Пойтахт банк» қайд этилган.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг энг фаол банклари аниқланди