Фото: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон» боғида 5 март куни дарахт экиш тадбири ўтказилди. Республикадаги диний конфессиялар ва миллий-маданий марказлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда 30 та дарахт кўчати ўтқазилди, — дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев мазкур жамоа эккан кўчатлар ҳудуди «Бағрикенглик боғи» деб аталади.
«Боғга Туркиядан олиб келинган 30 та лола дарахти экилди. Бундай навдаги кўчат экилишининг сабаби аввало ерга ўтқазилаётган дарахт «Янги Ўзбекистон» боғи ҳудудига мос келиши керак. Ўйлайманки, бу дарахтлар яхши кўкаради. Кўчатларни 14 та миллий-маданий марказ ва 16 та конфессия биттадан олиб келди ва жами 30 та кўчат (бир хил турдаги) экилди», — деди қўмита масъули.
Фото: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
Тадбир доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров журналистларга берган интервьюсида ислом динида дарахт экиш савобли амаллардан ҳисобланишини айтди.
Фото: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
«Файзли рамазон ойида «Бағрикенглик боғи» барпо қилиняпти. Дин ишлари бўйича қўмита, президент девони, Ўзбекистондаги барча диний конфессиялар иштирокида дарахт экиш тадбирини ўтказдик. Кўчат экиш юртимизда энг хайрли ишлардан бири. Барча дин вакиллари келиб дарахт экяпмизки, иншааллоҳ, келажак авлод бу боғни бағрикенглик нишонаси эканига гувоҳ бўлади. Ислом дини нуқтаи назаридан олиб қараганда ҳам энг савобли ишлардан бири дарахт экмоқликдир.
Фото: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизга тавсия бериб: «Агар ким дарахт экаётган бўлса-ю, мабодо қиёмат бошланиб қолган тақдирда ҳам ўша дарахтни охиригача экиб қўйсин», деганлар. Нима учун? Аслида қиёмат бошланса, дарахт керак бўлмас эди. Аммо бунинг савоби ва аҳамияти улуғлигидан пайғамбаримиз шу гапни айтганлар. Келажак авлод олдидаги энг катта бурчларимиздан биттаси соф ва гўзал табиатни уларга мерос қилиб қолдиришдир», — деди Нуриддин Холиқназаров. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?