Андижон вилояти Избоскан тумани темир йўл станцияси тасарруфидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган раҳбар ушланди, деб хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Пойтуғ темир йўл станцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.А. фермер хўжалиги раҳбари ва унинг акасига Избоскан тумани темир йўл станцияси тасарруфидаги ер майдонлари ҳисобидан жами 0,20 гектар ерни юқори лавозимларда ишловчи таниши орқали ажратиб бериши ва келгусида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига 8 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди