Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023-ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланган. Йўналишлар кесимидаги ўтиш балларини Telegram’даги @infoeduuz_bot орқали билиш мумкин.
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда "Нефтчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Британия дипломати ҳукумат Исроилга қурол сотгани учун истеъфога чиқди
Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар қўлга олинди
Максим Шацких ёрилди: "Бу томорқада қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин, билмайман"
Трамп Маскни ўз маслаҳатчиси сифатида кўриш истагини билдирди
Наманганда фельдшер бош бўлган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
ИИББ масъули онлайн фирибгарлик ҳақида: “Сенга 3 млн доллар мерос қолдираман дейди”
Иван Бошкович: "Бир-икки йил катта футболда ўйнаган футболчини ёш деб бўлмайди"