
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 5 апрел куни ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. Термиз шаҳарда субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси масъул котиблигидан фойдаланиб, фуқаро Н.га уй-жой олиш мақсадида субсидия ажратилиши учун якуний хабарнома бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, муқаддам 1 млн сўмини олиб, қолган 2 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Пора ОлишТермиз ШаҳарКамбағалликни ҚисқартиришБош ПрокуратураЖиноят ИшиСубсидия Талабгорлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар