07:53 / 09.04.2022
1 257

Хоразмда ФВВ ходимлари каналда оқиб кетаётган аёлни қутқариб қолди

Хоразмда ФВВ ходимлари каналда оқиб кетаётган аёлни қутқариб қолди
Хоразм вилояти Урганч туманида 8 апрель куни каналда оқиб кетаётган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 13:44 лар атрофида Хоразм вилояти ФВБга Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилган. У шаҳардан оқиб ўтувчи Шовот каналида 30-35 ёшлар атрофидаги аёл оқиб кетаётгани ҳақида хабар берган.

Мурожаатга асосан ФВВ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сувдан олиб чиққан. Ўз вақтида кўрсатилган биринчи ёрдам сабаб аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда у тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, текширувлар пайтида мазкур фуқаро вилоят руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши маълум бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда ФВВ ходимлари каналда оқиб кетаётган аёлни қутқариб қолди