Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур таълим муассасаси 1966 йилда ташкил этилган. 2016 йилда капитал таъмирланган. Айни пайтда бу ерда 221 нафар ўқувчи тарбияланмоқда. Уларга олий маълумотли дефектолог ва тарбиячилар сабоқ бермоқда. Ўтган йили 21 нафар битирувчидан 3 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.
Мактаб-интернатда 4 та ўқув биноси, 280 ўринли ётоқхона, ошхона, кутубхона, спорт зали, фаоллар зали мавжуд.
Давлат раҳбари ўқитувчилар билан суҳбатлашган. Тарбияланувчиларнинг машғулот жараёнларини кўздан кечирган. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мактаб-интернатнинг ошхонаси ва технология хоналарини таъмирлаш, спорт комплекси ва ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этиш бўйича топшириқ берган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Халқ таълими вазирлигига «Замин» жамғармаси билан бирга 2 минг 600 дан зиёд заиф эшитувчи болаларни тиббий текширувдан ўтказиб, уларни эшитиш мосламалари билан таъминлаш, эшитиш қобилияти тикланган болаларни босқичма-босқич умумтаълим мактабларига ўтказиш вазифаси қўйилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди