Ўзбекистонда келаётган йиллардан асфальт ўрнига цемент бетон йўллар қуришга ўтилади. Бу ҳақида президент ҳузурида 7 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда маълум бўлди.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг 25% ички йўллар билан боғлиқ муаммолар ҳақида. Ушбу муносабат билан ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича Андижон вилоятида янги тажриба бошланган.
Хусусан, цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, 31 та чекка маҳалладаги 23 километр йўл цемент-бетон қопламага ўтказилган. Бунда асфальт қопламаларга нисбатан 600 миллион сўм иқтисод қилинган, 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалган.
Энг асосийси, ушбу кластер ўзи қурган янги цемент-бетон қопламали йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.
Ушбу тажриба асосида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этиш вазифаси қўйилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланади. Ундан ташқари 1 майдан бошлаб йил якунига қадар, цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари импорти божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади.
Бундан ташқари, жорий йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этиш режалаштирилган. Уларни ҳам цемент-бетондан қуриш, лойиҳалашда дренаж тизимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади