
Маълум бўлишича, шифокор шаҳарнинг «Файзобод» МФЙда яшовчи фуқарони ҳарбий билим юртига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, Мудофаа бўлимида тиббий кўрикдан ўтаётганлигидан хабар топиб, соғломлиги бўйича тиббий ҳужжатлар расмийлаштириб бериши эвазига 500 минг сўм талаб қилган.
Бу пулларни олган вақтида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ва Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар