18:10 / 10.04.2022
1 108

Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди

Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонқа тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда АТБ «Қишлоққурилишбанк» Хонқа филиалининг катта кассир-назоратчиси Э.К. фуқаролар С. ва Н.га Урганч шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 тасини танишлари ёрдамида субсидия асосида 20 йиллик ипотека кредити орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 30 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди