22:10 / 10.04.2022
1 199

Тошкентда қалбаки 6900 долларни сотмоқчи бўлган уч киши қўлга олинди

Тошкентда қалбаки 6900 долларни сотмоқчи бўлган уч киши қўлга олинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тошкент шаҳрида божхоначилар қалбаки валюталар савдосига чек қўйди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси
Натижада Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 6 минг 900 долларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтда қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қалбаки 6900 долларни сотмоқчи бўлган уч киши қўлга олинди