Тошкент вилояти Қибрай шаҳрида 11 апрель куни Isuzu ва Lacetti автотранспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 14:30 атрофида 2-автобус саройи филиали ҳайдовчиси Х.У Isuzu автобусини 199-йўналишда Қибрай шаҳри Алишер Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, Маkrо дўкони қаршисида Lacetti автомобили билан тўқнашув содир қилган. Тўқнашув оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Йўл-транспорт ҳодисаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилганда ҳайдовчи Х.У 2-автобус саройи филиали ҳайдовчиси А.Ф. бошқарувидаги бошқа бир автобус билан ўзаро пойга ўйнагани аниқланган.
Йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйгани учун ҳар икки ҳайдовчи билан филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. Автобусга етказилган зарар айбдор ҳайдовчи томонидан ўрнатилган тартибда ундирилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди