18:48 / 12.04.2022
922

«Ҳудудларнинг дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати мутлақо қониқарсиз» — президент

«Ҳудудларнинг дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати мутлақо қониқарсиз» — президент
Шавкат Мирзиёев ҳузурида 12 апрель куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида мамлакатда дори воситалари ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириш вазифаси қўйилган. Бу борада январда беш йиллик дастур ҳам қабул қилинган.

«Лекин соҳада ишларнинг бугунги ҳолати билан бу марраларга эришиб бўлмайди», — дейди давлат раҳбари.

Мамлакатда йилига 1,6 миллиард долларлик 1,5 мингдан зиёд турдаги фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади. Шундан 647 турдаги дори ва тиббий буюмлар ўзимизда ишлаб чиқарилгани билан, ҳар йили қарийб 1,2 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғонада истеъмол қилинадиган дорининг атиги 2—5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.

«Ҳудудларни дори воситалари билан таъминланганини таҳлил қилдим — бу мутлақо қониқарсиз. Шунинг учун ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситаларини кўпайтириш бўйича кескин чоралар кўришимиз шарт», — деган президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳудудларнинг дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати мутлақо қониқарсиз» — президент