
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбирда ўтказилган.
Унда Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., «R.N» фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг «Какликқўрғон» МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 5,6 млн сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси Б.Х. ҳам фуқародан 5,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар