08:50 / 13.04.2022
1 099

Деҳқонободда ов қуролини 2 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди

Деҳқонободда ов қуролини 2 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро ов қуролини сотишга уринган пайтда туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Деҳқонобод—Боғчорбоғ йўли ёқасида 1 дона 1 нилли 16 калибрли «Ижевский» заводида ишлаб чиқарилган «Иж-17» русумли ўқотар ов қуролни 2 миллион сўмга шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 10 апрель куни туман ИИБ Тергов бўлими томонидан С.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқарога қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деҳқонободда ов қуролини 2 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди