09:13 / 13.04.2022
1 879

Telegram орқали севган қизига «урушга кетаётганини» ёзган йигит беш суткага қамалди

Telegram орқали севган қизига «урушга кетаётганини» ёзган йигит беш суткага қамалди
Тошкентда севган қизи билан учрашиш мақсадида Telegram мессенжери орқали унга урушга кетаётганини айтган йигитнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Вазият 24» дастурида маълум қилинди.

27 март куни 102 рақамига Суҳроб исмли шахс 31 киши билан урушга кетаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу маълумот ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилган.

Маълум бўлишича, Суҳроб ўқув марказида танишиб қолган қиз билан мулоқот қилиб келган. У қизга совчи ҳам юборган, бироқ қизнинг отаси йигитга рад жавобини берган. Шунда қиз билан кўришиш мақсадида Telegram орқали «Мен уруш бўлаётган давлатга кетяпман», дея ёлғон хабар ёзган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига тақдим этилган. 19 ёшли йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан беш сутка қамоқ жазоси белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Telegram орқали севган қизига «урушга кетаётганини» ёзган йигит беш суткага қамалди