Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги «Қорадарё» электр тармоқлари корхонаси раҳбари хизмат хонасида 36 ёшли истеъмолчи томонидан пичоқланди.
«Дарё» хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрель куни соат тахминан 18:15 да Каттақўрғон тумани «Кадан» маҳалласида жойлашган «Қорадарё» электр тармоқлари корхонаси биносига мазкур туманнинг «Саройқўрғон» маҳалласида яшовчи 36 ёшли О.Т. корхона раҳбари билан гаплашиш мақсадида келган.
«Фуқаро электр тармоқлари корхонаси раҳбари П.Н.дан ўзи раҳбарлигидаги “Зарина Файз” МЧЖ корхонасининг электр таъминотидаги узилиши сабабини сўраган. Шундан сўнг ўзи билан ёнида олиб кирган пичоқ билан П.Н.га ташланиб, унинг бўйин-елка соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев.
Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг маълум қилишича, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари шифохонага олиб келингач, танасининг чап томонлама бўйин олд ён соҳасида кесилган жароҳати борлиги аниқланиб, жароҳатдан актив қон кетаётгани аниқланган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «в» «м» бандлари (хизмат бурчини бажараётган шахсга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро О.Т. процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди