23:56 / 13.04.2022
1 738

Сирдарёда етти килолик қизалоқ туғилди

Сирдарёда етти килолик қизалоқ туғилди
Фото: Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида етти килолик чақалоқ туғилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, она ва чақалоқнинг соғлиғи яхши. Уларга шифокор ва ҳамширалар белгиланган тартибда ёрдам кўрсатмоқда. Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келтирилган.

«Бу каби чақалоқлар Сирдарё вилоят тарихида биринчи бор туғилиши. Уни дунёга келтирган она асли Сирдарё туманидан бўлиб, 1998 йилда туғилган. Гигант қизалоқ эса унинг биринчи фарзанди ҳисобланади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда етти килолик қизалоқ туғилди