10:18 / 14.04.2022
1 270

«Янги тартиб» доирасида ипотека кредитлари: қайси банкда ва қанча муддатга олиш мумкин?

«Янги тартиб» доирасида ипотека кредитлари: қайси банкда ва қанча муддатга олиш мумкин?
2021 йилнинг охирида Ўзбекистонда «янги тартиб» доирасидаги ипотека шартларига ўзгартириш киритилган эди. «Дарё» уларнинг қисқача маълумотини тақдим қилади.

Қаердан олиш мумкин?
Кредитлар қуйидаги 12 та банк томонидан ажратилмоқда:
«Миллий банк»;
«Ўзсаноатқурилишбанк»;
«Ипотека банк»;
«Халқ банки»;
«Турон банк»;
«Алоқа банк»;
«Қишлоққурилишбанк»;
«Агробанк»;
«Ҳамкорбанк»;
«Асакабанк»;
«ОФБ банк»;
«Микрокредитбанк»;

Муддат, фоиз ва пул миқдори
Кредит муддати — 20 йил. Асосий ставка кўтарилганидан кейин йиллик ставка 17-18 фоиз бўлди.

Кредитнинг энг кўп миқдори вилоятларда 327,25 млн сўмгача бўлса, Тошкент шаҳрида 416,5 млн сўмгача этиб белгиланган.

Шунингдек, айрим ҳолларда бюджет маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади. Бунда дастлабки бадални бир қисмини қоплаш учун 32 млн сўм тўлаб берилиши мумкин.

Иккинчи ҳолатда йиллик фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми биринчи беш йил давомида қопланади.

Субсидиялар
Субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёри белгиланмайди.

Дастлабки бадал ва фоиз тўловларини бир қисмини қоплаш учун субсидия сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади.

Субсидия тақдим этиладиган шахсларга хабарномалар юборилади. Хабарнома олганлар бошланғич бадал учун уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради.

Субсидия тақдим этиш учун хабарномалар улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади. Субсидиясиз ажратилган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкалари ўрнатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Янги тартиб» доирасида ипотека кредитлари: қайси банкда ва қанча муддатга олиш мумкин?