date
views 1 397

Ўқитувчиларга тоифа олиб бераман деб 1200 доллар олган услубчи қўлга тушди

Ўқитувчиларга тоифа олиб бераман деб 1200 доллар олган услубчи қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази бўлим услубчиси Б.И. умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари О.Т. ва Ш.Қ.ни малака тоифаси олиш учун ўтказилаётган аттестация тест синовларидан танишлари ёрдамида ўтказиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқитувчиларга тоифа олиб бераман деб 1200 доллар олган услубчи қўлга тушди