
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 12.11.2021 йилдаги қарздор ЯТТ М.Эгамовдан ундирувчи “Азиа Алианс Банк” Бухоро филиали фойдасига жами 143.025.600 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни “IZUZI” русумли автотранспортга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлимига келиб тушган ҳамда юқоридаги танспортга бюро томонидан 17.02.2022 йилда қидирув эълон қилинган.
Тезкор қидирув тадбирлари давомида юқоридаги транспорт Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида эканлиги аниқланиб, Бюронинг Олтиариқ туман бўлим давлат ижрочилари ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан транспорт воситаси 30.03.2022 йилда топилиб жарима майдончасига олиб кирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар