23:55 / 15.04.2022
967

Президент бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмаслигини маълум қилди

Президент бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмаслигини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни бўлиб ўтган йиғилиш якунида ажратилаётган маблағларни керакли лойиҳаларга йўналтириш зарурлиги ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

"Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.

Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар — қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда. Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт. Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули. Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирмоқчиман. Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади. Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади
", — дейди президент йиғилиш якунида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмаслигини маълум қилди