Фото: Видеодан кадр
Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилиган «Реальная Инвестиция» МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда «Факт 24» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланаётганини маълум қилиб, фуқароларнинг ишончига кирган ва уларнинг шахсий маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган масъулияти чекланган жамият фаолиятига чек қўйилган.
Хусусан, муқаддам судланган шахс (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) 2020 йилда Тошкент шаҳрида «Реальная Инвестиция» МЧЖни ташкил этган. Мижозлар топиш мақсадида Telegram мессенжерида ҳамда Instagram ижтимоий тармоғида гуруҳ очиб, тарғибот ишлари олиб борган.
Жамият раҳбари мижозлардан 15 минг доллардан 200 минг долларгача бўлган миқдорда пул маблағларини қабул қилиб олган. Уларга ҳар ойда камида 10 фоиздан фойда беришни ваъда қилиб, ушбу фойдани янги жалб қилинган фуқароларнинг пул маблағлари ҳисобидан тўлаб келган.
Жамият раҳбарининг айтишича, у фаолияти давомида 500 тадан ортиқ фуқаро билан олди-берди қилган ва бугунги кунда 2,5—3 миллион доллар атрофида қарзи бор. У ноқонуний йўл билан топилган даромадларини бир нечта кўчмас мулклар ва қимматбаҳо автомашиналар харид қилиш орқали легаллаштирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан масъулияти чекланган жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди