Маълумки, Бюро органлари томонидан февраль-март ойларида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини тўлиқ таъминлаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Алимент ундирув ойлиги” ташкил этилди. Айнан ойлик давомида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлар томонидан олиб борилган тарғибот натижасида 1632 та оила яраштирилди.
Иш билан банд бўлмаган қарздорларнинг 1103 нафарига ишга жойлаштиришга кўмаклашилди. Олиб борилган тушунтиришлардан сўнг ҳам ўзига хулоса қилмай фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаган 298 нафар қарздорга маъмурий жазо қўлланилди. Маъмурий қамоқдан сўнг 2 ойдан ортиқ мобайнида алимент тўламаган 8 нафар фуқарога эса жиноят иши қўзғатилди.
Масалан, фуқаролик ишлар бўйича Наманган туманлараро судининг 2018 йилдаги буйруғига кўра Ш.И. дан ундирувчи М.Ғ. фойдасига 2 нафар фарзанди учун моддий таъминот ундириш белгиланган. Бироқ, қарздор ота маъсулиятни унутиб алимент тўлашдан бўйин товлайди.
2021 йилнинг 15 июль куни унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланади. Бироқ, маъмурий қамоқдан хам ўзига тўғри хулоса қилмади шекилли, Ш.И. яна моддий таъминотни турли баҳоналар билан тўламай келади. Энди қарздорга нисбатан Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди