12:22 / 17.04.2022
1 057

Тошкентда жанжаллашган ўқувчиларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

Тошкентда жанжаллашган ўқувчиларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди
Интернетда икки мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 15 апрель куни, тахминан, соат 15:00 да Миробод туманида 14 ёшли И.Б. 14 ёшли Д.Н. (жабрланувчи)га қўнғироқ қилиб, мулоқот чоғида ўсмирлар ўзаро жанжаллашиб қолган.

И.Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вояга етмаган Д.Н. билан «Юксалиш» маҳалласи ҳудудида учрашишган ва жанжаллашиб кетган. Оқибатда Д.Н.га тан жароҳати етказилган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ота-оналар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда жанжаллашган ўқувчиларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди