
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир давомида Х.У. (1978 йилда туғилган) маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 000 долларга сотишга келишиб, сўралган пулдан 3000 долларни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар