Фото: Давлат экология қўмитаси
Тошкент вилояти Тошкент туманида хонадонда ноқонуний ҳолда шер боласи сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 16 апрель куни Тошкент тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига Тошкент туман ички ишлар бўлими ходими мурожаат қилган. У шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида хавфсизлик қоидаларига амал қилмай Африка шерининг боласини боқаётгани ҳақида хабар берган.
Фото: Давлат экология қўмитаси
Мурожаатга асосан, тезкорлик билан гуруҳ шакллантирилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борилган. Натижада ҳолат ўз тасдиғини топган. Ушбу уйда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган фуқаро Ш.А. (2004 йилда туғилган) Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлган. Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда, ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирган.
Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далолатномалар тузилган. Шер боласи суд қарори қабул қилингунига қадар вақтинча сақлаш учун питомникка топширилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди