Тошкент вилояти Чирчиқ туманида 9 апрель куни тунги соат 03:15 дан тонггача Ички ишлар бошқармасига қўнғироқ қилиб, оператор ходимларни ҳеч бир сабабсиз куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган эркак суд томонидан жазога тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилди.
Ёзиб олинган телефон қўнғироқлари сухбатларидан маълум бўлишича, фуқаро Х.Н. (42 ёшли) ИИБ ходимларининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, уларни турли номақбул сўзлар билан ҳақоратлаган.
Қайд этилишича, бундай ҳолат ушбу фуқаро билан биринчи мартаси эмас. Аввал ҳам фуқаро хизмат ходимларини ҳақоратлаб, ёлғон хабар бергани учун суд томонидан жавобгарликка тортилган.
Ҳолат юзасидан Х.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 (ҳақорат қилиш), 183 (майда безорилик), 194-моддаларида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди