Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқда қулупнай сотувчиларнинг маҳсулотлари ерга сочиб ташлангани, сотувчи аёллар ИИБ биносига қамаб қўйилгани, маҳсулотлари олиб қўйилиб, яроқсиз ҳолга келгани акс этган видеолар тарқалди. Тошкент вилояти ИИБ вазият назоратга олинганини хабар берди.
ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов эса «юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган»ини қайд этди.
Унинг маълум қилишича, Юқори Чирчиқ туманида йўлнинг қатнов қисмида, ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жалб этилган ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал уюштирганликлари акс этган видеолари тарқалмоқда.
«Албатта, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойида, қасддан, ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади», дейилади матбуот хизмати хабарида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди