Фото: Андижон вилояти Божхона бошқармаси
Андижонда валютани ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди, деб хабар беради вилоят Божхона бошқармаси.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости чиқиш-авто йўлаги орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро М.У. бошқарувидаги Hyundai Solaris русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада автотранспорт воситасининг йўловчи ўриндиғи орқасидаги чўнтагидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган 17 минг АҚШ доллари мавжуд экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, қонунчиликка кўра 100 миллион сўмгача эквивалентдаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон ҳеч қандай рухсатномасиз олиб чиқиш мумкин. Шунингдек, 70 миллион сўмгача бўлган эквивалентдаги маблағ учун декларация талаб қилинмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди