
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тадбиркорга маълум бир маблағ эвазига имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида М.М. ва С.Н. исмли шахслар «Д» МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкидан 2 миллион доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Улар кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг АҚШ доллари устама пули сўраган ва шундан 55 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар