957
Камолиддин Раббимов: 15 суткалик қамоқ жазоси апелляциядан кейин жарима жазосига ўзгартирилди
Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашгани сабаб ҳибсга олингани ҳамда унга нисбатан жарима жазоси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати бўлиб ўтган суд ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Камолиддин Раббимов (1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Ш. Самандаров (1997 йилда Хатирчи туманида туғилган)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Аниқланишича, 2022 йил 17 апрель куни Камолиддин Раббимов ва Ш.Самандаров Тошкент савдо маркази (Шайхонтоҳур тумани) олдидаги жамоат жойида шовқин қилиб туришган вақтда шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари келиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганда, уларга қаршилик кўрсатиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларни омма олдида ҳақорат қилишган.
Ҳуқуқбузарлар Камолиддин Раббимов ва Ш. Самандаровнинг ҳаракатлари ишда мавжуд тўпланган далиллар, жабрланувчи З. Турсуновнинг аризаси, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Суднинг қарорига кўра, Камолиддин Раббимов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш)га асосан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ш. Самандаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ушбу қарор устидан Камолиддин Раббимов томонидан келтирилган апеллация шикояти Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 2022 йил 18 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг Камолиддин Раббимовга нисбатан чиқарилган қарори ўзгартирилган.
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 18 апрелдаги қарори билан Камолиддин Раббимовга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, апелляция шикояти қаноатлантирилган. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди