15:54 / 19.04.2022
1 137

Ўзбекистонда спортга пул тикиш бозорининг ҳажми 350 миллион долларга баҳоланди

Ўзбекистонда спортга пул тикиш бозорининг ҳажми 350 миллион долларга баҳоланди
Фото: iStock
Ўзбекистонда ноқонуний спортга пул тикиш ҳажми йилига 350 миллион долларга баҳоласа бўлади. Бу ҳақда медиаменежер ва футбол функционери Ғайрат Хасбиуллин Alter Ego дастурида хабар берди.

- Тахминан, 10 миллион долларга адашаётган бўлишим мумкин. Бу ишлайдиган қора бозор. Мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланганига қарамасдан, унда катта пуллар айланяпти, – деди у.

Хасбиуллиннинг таъкидлашича, Ўзбекистон бу бозорни бутунлай тақиқлай олмайди, чунки бу чекловни дунё миқёсида амалга оширишнинг иложи йўқ.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда букмекерлар ўз фаолиятлари қонунийлаштирилишидан манфаатдор, солиқ тўлашга ва қонуний ишлашга тайёр. Аммо бунда онлайн казино ва спортга пул тикиш ўртасидаги фарқни англаш керак.

- Онлайн казинолар — бу фирибгарлик. Чунки сиз казинони мағлуб эта олмайсиз. У онлайн бўлганлиги сабабли алгоритмлар асосида тузилган. Шу туфайли шахсан мен уларга ишонмайман. Спортга пул тикиш эса майдондаги натижага боғлиқ. Агар сиз футболни яхши билсангиз, ғалаба қозонишингиз мумкин. Мен буни зарарли деб ҳисобламайман, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, букмекерлик компаниялари маркетингга катта маблағ сарфлашади.

Хасбиуллинга кўра, бундай компаниялар топган пулнинг 10-15 фоизи рекламага сарфланади. Ўзбекистон уларга фақат спорт мусобақалари вақтида иншоотларда реклама қўйиш имконини бериш орқали спортга пул жалб қилишимиз мумкин. Бу орқали букмекерлар ҳар йили, тахминан, 35 миллион доллар маблағни спортга йўналтиради.

- Бу маблағнинг ярми футбол учун ажратилади. Чунки кўпчилигимиз футболни яхши кўрамиз. Келинг, ишонч ҳосил қилайлик, агар клуб букмекерлик компанияларидан пул олса, у фақат болалар футбол академиясини молиялаштиришга сарфланиши мумкин. Бу яхши сармоя бўлади, – деди эксперт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда спортга пул тикиш бозорининг ҳажми 350 миллион долларга баҳоланди