1 116
«Ҳоким ёрдамчилари кредит, субсидия, ер олиб бераман, деб тамагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолат» — Президент
Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизимида камчиликка йўл қўйган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари кредит, субсидия, ер олиб бераман, деб тамагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолатдир», — деган президент.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон тумани «Шарқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун пора олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам содир бўлган.
«Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди», — дейди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди