12:58 / 20.04.2022
1 659

Қўқонда эр хотинини болта билан чопиб ўлдирди

Қўқонда эр хотинини болта билан чопиб ўлдирди
Кеча, 19 апрель куни соат 08:00 ларда фуқаро Х.Д. (эркак, 1977 й.т., 4 нафар фарзанди бор, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради) турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, хўжалик болтаси билан бош ва бўйнига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Xabar.uz’га маълум қилишича, Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда эр хотинини болта билан чопиб ўлдирди