date
views 1 002

Ангренлик ота фарзандига 60 млн. сўмлик алимент пулларини тўлаб берди

Ангренлик ота фарзандига 60 млн. сўмлик алимент пулларини тўлаб берди
Мажбурий ижро бюросининг Ангрен шаҳар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақасига асосан карздор Э.Хван ундирувчи В.Каргина фойдасига вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/4 кисм микдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд эди.

Мазкур ижро иши юзасидан бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.Хван фарзандлари вояга етгунига қадар бўлган суммани олдиндан тўлаб қўйиш таклифини билдирган.

Ундирувчининг розилиги асосида фарзандлари учун ҳисобланган таъминот пули, яъни 60 млн. сўм миқдоридаги, "Алоқабанк" томонидан берилган пластик ҳисоб-рақамига ўтказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренлик ота фарзандига 60 млн. сўмлик алимент пулларини тўлаб берди