Мажбурий ижро бюросининг Бекобод шаҳар бўлими иш юритувида жами 656 та алимент ундиришга оид ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, иш билан таъминланганлари сони 531 нафарни, ишсиз қарздорлар сони 123 нафарни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Бекобод шаҳрида Тошкент вилояти прокуратураси ва Бюронинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда Бекобод шаҳрида фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар “Ўзметкомбинат” АЖ, “Бекободцемент” АЖ, бюджет ташкилотлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг 700 дан зиёд иш ўринлари билан иштирок этди.
Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 21 нафар алимент ижро хужжатлари бўйича ишсиз қарздорлар ўзларига мақбул бўлган доимий иш ўринларига жойлаштирилди ва келгусида ойма-ой алимент тўловлари қарздорларнинг иш хақлари ҳисобидан ундириб борилиши таъминланди.
Шу билан бирга, Бюронинг Бекабод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида 2 та оила яраштирилиб, 5 нафар вояга етмаган фарзандларнинг отасиз ўсишларининг олди олинди ҳамда бир неча маротаба огоҳлантирилганликларига қарамасдан, алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб юрган 2 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...