date
views 1 680

Президент ташаббуси билан касбилик профилактика инспекторига подполковник унвони берилди

Президент ташаббуси билан касбилик профилактика инспекторига подполковник унвони берилди
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Касби туманидаги “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, президент “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинидаги янгиланиш, ўзгаришлар, шу жумладан, профилактика инспекторининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Янги Ўзбекистон тамойили асосида маҳалла тизимида профилактика инспектори, маҳалла раиси, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаб, “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганиш тизимини амалиётга жадал татбиқ этгани айтилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ
Маҳаллада аниқланган муаммо ва камчиликларни маҳалланинг ўзида ҳал қилиш чоралари кўрилиб, ҳамкорликда иш олиб борилгани натижасида маҳалла ҳудудида аёллар, ёшлар ва ишсизлар томонидан сўнгги уч йил давомида биронта жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ
Хизматда фидойилик кўрсатгани учун Касби туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, майор Авлиёқул Фармоновга муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида подполковник махсус унвони берилди. Унвонни ички ишлар вазири ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Бекмурод Абдуллаев топширди.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ
Давлат раҳбари томонидан эътироф этилган профилактика инспекторининг хизматда ижобий натижаларга эришиш тажрибаси профилактика инспекторларига ўрнак бўлиши ва бу тажрибани соҳада оммалаштириш тавсия этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ташаббуси билан касбилик профилактика инспекторига подполковник унвони берилди
-->