Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида олий маълумотли стоматолог орттирилган иммунитет танқислиги синдромини юқтириб олиб, беморларни даволаш билан шуғуллангани аниқланди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, ушбу касалликни юқтириб олган шифокор ортиқ бу соҳада фаолият олиб бориши мумкин эмас. Аммо З. исмли йигит (29 ёшли) буни била туриб, стоматология соҳасида ишлаб келган. У Instagram ижтимоий тармоғи орқали танишган қиздан касаллик юқтириб олган. Орадан 2 ой ўтиб соғлиғида ўзгаришлар кузатилган.
«Бошида аллергия бўлдим, деб ўйладим. Кейин шифокорга бордим. Охири шубҳаланиб, тест топширишга қарор қилдим.
Икки марта кўришганман, шу билан бошқа гаплашмагандим. 2 ойлар ўтиб шу касаллик чиқиб келди», — деган у.
2021 декабрь Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари йигитни назоратга олиб, унга касаллик тўғрисида тушунтириш берган. Агар у ўзи билган ҳолда касалликни бошқаларга юқтирса ёки юқтириш хавфи остида қолдирса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқларини бузган ҳолда ОИТС билан касалланган шахсларга тақиқланган касбий фаолият билан шуғулланиб келгани аниқланган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчилик нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИТС (СПИД) билан яшаб келмоқда. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуродова 10 йиллик маълумотларга кўра, ушбу касалликка чалинган болалар йилдан йилга камайиб бораётганини айтган эди.
ОИТСга чалинган стоматолог, Тошкент, Беморларни даволаш, Шайхонтоҳур тумани «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»