
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ички ишлар органи ходими ва фуқаро ўртасида тортишув юзага келгани акс этган видеотасвир тарқалди. Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат 23 апрель куни соат 21:00 ларда Бектемир туманида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ сафдор ходими Н.Ш. ва фуқаро Ж.С. ўзаро гап талашиб, оғзаки тортишган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ички ишлар ходими ва ҳайдовчи ўртасида юзага келган низоли вазият акс этган бўлиб, видеода фуқаронинг қуйидаги гаплари қулоққа чалинади:
«Йўлнинг ўртасида тушяпсан, уриб юборишимга сал қолди, ақлли... Сен ишдан бўшайсан бугун... Кимни ‘терпила’ деяпсан? Қаерда ишлайсан? ‘Терпила’ эканимни исботлайсан. Исм-фамилиянг нима?».
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинлангани, якуни бўйича қонуний чора кўрилишини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар