
Фото: Наманган ИИБ
Наманган шаҳрида Lacetti ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 23 апрель куни соат 20:30 ларда Наманган шаҳрининг Ислом Каримов кўчаси, Аэропорт чорраҳасида Тўрақўрғон—Наманган йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.М. бошқарувидаги Matiz автомашинасининг орқа чап томонига бориб урилган.
Оқибатда автомашиналар техник шикастланган.

Фото: Наманган ИИБ

Фото: Наманган ИИБ
Ҳодиса сабаб тан жароҳати олганлар йўқ. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.