Коллаж: «Дарё»
Тошкентдаги «Гуанжоу» клиникасида ўтказилган текширув давомида дори воситаларини қўлбола усулда қалбакилаштириш ҳолатлари аниқлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терговга оид қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Guangzhou Medical of China МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб бормоқда. Ҳозирга қадар ИИБга бир нечта фуқаролар мурожаат қилиб, шифохонага келганда уларнинг қон таҳлиллари ўрганилмай, диагностик текширув ўтказилмай, фақат ташқи кўздан кечириш бўйича ташхис қўйишганини маълум қилган. Уларнинг таъкидлашича, беморларга номаълум дори воситаларини 1,5 миллион сўмдан 2,5 миллион сўмгача ўтказишган, бироқ муолажалар самара бермаган.
«Телевизор рекламасида кўргандим шифохонани. Касаллигим боис бориб учрашдим. 2,4 миллион сўм тўласангиз, тузатамиз, дори берамиз деди. 3 кун терапия қилди, бир ҳафтадан кейин яна оғриқ тутди», — дейди мижозлардан бири.
Клиниканинг Тошкент шаҳри ва вилоятдаги филиалларида ўтказилган тинтув жараёнларида келиб чиқиши ва яроқлилигига доир ҳужжатлари бўлмаган бир неча турдаги маҳаллий ва хорижий дори воситалари аниқланиб, текшириш учун ашёвий далил сифатида олинган,
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муолажалардан даво топмаган беморлар клиникага шикоят қилиб келганида, ходимлар уларни бошқа беморларнинг олдида шов-шув кўтармасликлари учун тинчлантиришга ҳаракат қилган.
«Мени тузатолмаяпсизлар, пулимни қайтаринглар дедим. Улар бўлса қайтармаймиз, қаёққа борсанг бор дейишди. Кейин иш бошқарувчисига бордим, одамлар эшитмасин, мана шу пулни қайтарамиз, ярмига дори ичгансиз деди. Шунақа қилиб пулимни ололмай юрибман», — дейди беморлардан бири.
Ҳозирда клиникадан олинган дори воситаларининг келиб чиқиши ва таркибини аниқлашга доир текширувлар ўтказилмоқда.
Гуанжоу клиникаси, Мансабдор шахслари ва ходимлари, Жиноят иши қўзғатилган, Қўлбола усул “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...