14:56 / 26.04.2022
1 167

Шуҳрат Абдураҳмоновдан андижонликларга янги топшириқ берилди

Шуҳрат Абдураҳмоновдан андижонликларга янги топшириқ берилди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов барча андижонликларга топшириқ бериб, ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар жамоаси, ҳамкасблари билан ҳар куни «Андижон полкаси»га рақсга тушишни одат тусига айлантириши кераклигини буюрди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокими ўринбосари Азизхон Махсумов имзолаган хабарномада айтилишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов раислигида 2022 йилнинг 25 апрель куни ўтказилган ҳокимлик соатида вилоятда «Андижон полкаси» ойлиги ўтказилиши кераклиги ҳақида топшириқ берилган.

«‘Андижон полкаси’ куйи яратилганининг 100 йиллиги ‘Андижон полкаси’ рақс ансамбли ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан вилоятдаги барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар жамоаси ҳамкасблари билан ҳар куни ‘Андижон полкаси’га рақс тушишни одат қилишлари керак. 25 апрелдан бошлаб вилоятда ‘Андижон полкаси’ ойлиги эълон қилинади», — дейилади вилоят ҳокими ўринбосари имзолаган хабарномада.

Хабарномада, шунингдек, мазкур тадбир челленж ва флешмоблар ташкил этиш орқали оммалаштирилиши лозимлиги таъкидланади.

Вилоят ҳокимлиги мазкур тадбирлар назоратга олинишини маълум қилиб, ўтказилган тадбирлар ҳақида ҳафтанинг ҳар жума куни соат 15:00 га қадар фотоальбом кўринишида ахборот бериш лозимлигини қўшимча қилади.

«Дарё» манбасига кўра, Шуҳрат Абдураҳмонов ҳокимлик соатида ҳар бир миллат ва ҳудуднинг рақси бўлгани каби андижонликларга хос чапаниликни ўзида мужассам этган «Андижон полкаси» вилоятнинг ташриф қоғози бўлиши кераклигини айтган. Шунингдек, ҳоким ушбу рақсни UNESCO’нинг номоддий маъданий мерос объектлари рўйхатига киритиш борасидаги ҳаракатлар ҳақида ҳам маълумот берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Абдураҳмоновдан андижонликларга янги топшириқ берилди