23:20 / 26.04.2022
1 068

Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, фирибгарлик қилиб келган шахс ушланди

Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, фирибгарлик қилиб келган шахс ушланди
Фото: Сурхондарёда ИИБ матбуот хизмати
Сурхондарёда ўзгаларни чув тушириб пулларини ўзлаштириб келган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот ҳамда Денов туманида яшовчи икки фуқаро — Р.Юнус (исм шарифлар ўзгартирилган) ва М.Нормуроднинг 13 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасига асосан Шўрчи туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда М.Рустам юқоридаги икки фуқарога Жанубий Кореяга олий маълумотлилар ишлаш учун кетадиган Y-7 виза орқали ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига ҳар биридан 11 500 доллардан беришни айтиб, улардан жами 2900 доллар ва 1 миллион 140 минг сўм пулларни олаётганида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари, М.Рустам 2021 йил ноябрида Узун туманида яшовчи яна бир фуқарога Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 1,5 минг долларни олгани, Термиз туманида яшовчи фуқаро ва унинг отасини ҳам Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, 26 миллион 875 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олгани аниқланган.

25 апрель куни М.Рустамга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, фирибгарлик қилиб келган шахс ушланди