Фото: Фильмдан кадр
Жеймс Кемероннинг Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет иштирокидаги ҳалокатли «Титаник» фильмини йиғлаб томоша қилмайдиган аёл бўлмаса керак.
Фильм охирида кекса Роуз бир пайтлар севгилиси Жекнинг ўлимига сабабчи бўлган маржонни кафтида ушлаб, палубага чиқади. Чуқур нафас олиб, олмосга охирги марта қарагач, уни уммонга улоқтирди. Кейин кабинага қайтиб, ётади ва абадий уйқуга кетади ... Мана, у яна ҳашаматли «Титаник»да, ёш жилмайиб турган Жек унга қўлини узатади ва улар абадий бирга бўладилар.
Дарҳақиқат, ҳамма нарса фильмдаги «Уммон қалби» номли мовий олмосдан бошланади (хазина қидирувчи чўкиб кетган «Титаник» вайроналари орасидан «Уммон қалби»ни қидиради ва қидирув уни маржон эгасига олиб боради), фильм якунида ҳам ҳаммаси у билан тугайди.
Лаънатланган маржон
Фильмда тасвирланган «Уммон қалби» кулонининг ҳаётда ҳам ўзига хос асл нусхаси бор эди ва миш-мишларга кўра, у эгаларига бахтсизликдан бошқа нарса келтирмаган.
Унинг прототипи афсонавий Ҳоуп олмоси бўлиб, унга эгалик қилганларнинг барчаси — аристократлар ва банкирлар фожиали ўлимга дучор бўлганлиги, банкрот бўлганлиги ёки ақлдан озганлиги сабабли лаънатланган деб аталган. Жеймс Кемероннинг фильмида ҳам «Титаник»нинг фожиали тақдири ва бахтсизлик келтирувчи олмос бирлаштирилган.
Нега Роуз умрининг охирида қимматбаҳо олмосни океанга ташлайди?
Бу борада фильм мухлислари ҳар хил тахминларни илгари суради, ижтимоий тармоқларда турли хил версиялар билдирилган. Мана, улардан бир нечтаси:
Роуз олмосни марҳум Жекка улар абадий ажрашган жойда берди... Агар қизнинг қайлиғи Кел Жекни олмос сабаб тақиб қилмаганида, эҳтимол йигит чўкаётган кемадан қочишга муваффақ бўларди. Совуқ сувда музлаб ўлган Жек Роузга қаригунча бахтли яшашга ваъда берганди. Бу қасамнинг амалга ошиши белгиси сифатида кампир марҳум севгилисига «Уммон қалби»ни ташлайди.
Бу маржон, бир томондан, хиёнат ва бахтсизлик рамзи.
Бошқа томондан эса Жек Роуз суратини айнан у билан бирга чизган. Бу хотира қиз учун азиз эди. Шунинг учун у маржондан олдинроқ қутулмади, уни сотмади.
Фото: Фильмдан кадр
Бу қиз нафратланган собиқ қайлиғи Келнинг совғаси
Онаси оиланинг молиявий аҳволини яхшилаш учун Келга қизини берган эди. Бу туҳфа ҳам ўзи нафратланган одам томонидан совға қилинган, Жек ҳам у сабаб ўлганди. Роуз бутун умри давомида Жек хотираси учунгина маржонни сақлаб келади, кейин тошни улоқтириб, охир-оқибат нафратланган одами ҳақидаги барча хотираларни ташлаб юборади.
У «Уммон қалби»га моддий бойлик сифатида қарамади
Кейинчалик Роуз турмушга чиққан одамнинг бадавлат бўлиши даргумон: Кел каби имконият ҳаётда бир марта келади. Аммо нима бўлса ҳам аёл қимматбаҳо марваридни пулга алмашмади. Унинг учун бу фақат хотиралар манбайи эди. Хотиралар юкидан қутулиб, афсусланмасдан маржонни уммон қаърига отади.
У яқинларини, масалан, набирасини хавф остига қўйишни хоҳламайди
Кўринишидан мовий олмос ҳеч кимга хотиржамлик бермаган ва бахт келтирмаган. Уни қўлга киритиш учун ов давом этар, кўпчилик шу мақсадда изғиб юрарди. Шунга қарамай, у фақат Роуз ва Жекга тегишли бўлган жуда кўп шахсий, қадрли туйғуларни ўзида мужассамлаштирганди.
Айтишларича, фильмнинг яна бир варианти бўлган: унда Роуз улоқтирган олмос океан тубига чўкиб, ўлган Жекнинг кафтига тушади... Бу энди жуда эртак бўлиб кетарди.
Фото: Фильмдан кадр
Фильм ижодкорлари ўйлаган якун қандай эди?
Фильм дастлаб шундай тугаши керак эди: Роуз тунда кемага чиқиб, темир панжарага оёқ қўяди. Буни хазина изловчи Брок ва набираси Лиззи кўриб қолади. Улар қайғули хотиралардан ҳаяжонланган кампир ўзини Жек ўлим топган сувга ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи деб ўйлашади. Брок ва Лиззи уни бу қароридан қайтариб ҳаракат қилишади. Бунга жавобан Роуз уларга ҳаётнинг ҳақиқий қадриятлари ҳақида гапиради ва уларнинг кўз олдида олмосни сувга улоқтиради. Буни кўрган Брок қоронғу осмонга қараб телбаларча кулади...
Бундай якун томошабинларни хурсанд қилиши даргумон эди. Шундай қилиб, эпизод кесилади. Эҳтимол, бу яхшиликка бўлгандир, чунки кейинчалик картина «Оскар» ва миллиардлаб фойда келтирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда