date

Таниқли актёр Улуғбек Қодиров қаҳрамон роли учун 25 килога озди

Таниқли актёр Улуғбек Қодиров қаҳрамон роли учун 25 килога озди
Таниқли ўзбек актёри Улуғбек Қодиров фарғоналик уруш қаҳрамони Мамадали Топволдиев ролини ўйнаш учун 25 кило вазн ташлаган.

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекфильм» ҳамда «Беларусфильм» Миллий киностудияси ўртасида ҳамкорликда «Осиё арслони» номли фильмда бош ролни Улуғбек Қодиров ижро этади. Мазкур биографик драма Ўзбекистон ва Беларусда суратга олинади ва келгуси йил 9 майда премьераси бўлиб ўтади.

Улуғбек Қодиров АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келган ва киноларда суратга тушишни бошлаб юборган. У яқинда «Юр, муҳаббат» сериалида рол ўйнаганди. Энди навбат тарихий филмга. «Осиё арслони» киносининг умумий бюджети 2 млн. доллар экани айтилган.

Маълумот учун, Мамадали Топволдиев 1938 йилда урушга бориб, Белоруссия ҳудудидаги жангларда катта қаҳрамонликлар кўрсатиб, фашистларни ларзага келтирган, ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшган. Уни «Казбек» деб номлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Таниқли актёр Улуғбек Қодиров қаҳрамон роли учун 25 килога озди