Ўзбекистонда 18 май куни барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан 18 май куни барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади. Ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилиши белгилаб қўйилган. Бу кунда барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Бугунги кунда жами Республика бўйича Республикада жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда. Шундан 49 таси асосий музейлар, 75 таси филиаллар ҳисобланади. Музейларнинг 7 таси музей-қўриқхоналар ҳисобланади. Сўнгги 4 йил давомида республика бўйича 11 та янги музей ташкил этилган.
Республика музейлари фондларида, жами 2 553 056 та музей ашёлари ва коллекциялари мавжуд бўлиб, шундан 1 928 012 та асосий фондда, 625 044 та илмий-ёрдамчи фонддаги музей ашёлари ва коллекциялари ҳисобланади. Музейларда сақланаётган экспонатларнинг 112 мингтаси жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.
Музейларда жами 2 903 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда. Шундан 1 260 нафари раҳбар илмий ва ижодий ходим, 1 643 нафари техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар.
Музейларга 2021 йилда 3 158 928 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Музейлар томонидан маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга жами 8 миллиарддан зиёд миқдорда пуллик хизмат кўрсатилган.
Шунингдек, ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани аниқланган. Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилган. «Ичанқалъа» давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлган.
Ҳозирда музейлардаги 105 минг дона экспонат реставрацияга муҳтож ҳисобланади. Йил якунига қадар музей биноларини таъмирлаш ҳамда ашёларни реставрация қилиш учун музейларда 15 та реставрация лабораторияси ташкил қилинади.
Туризм ва маданий мерос вазирлигига икки ой муддатда янги музейлар ташкил этиш, хусусий музейлар барпо этишни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилган. Музейлардаги ноёб 2,5 минг экспонатни танлаб олиб, уларнинг нусхасини тайёрлаш ва сотишни йўлга қўйилади.
«Музейда тун» каби 187 та йирик маданий-кўнгилочар, концерт-томоша тадбирлари ва уста-ҳунармандларнинг маҳорат дарсини ўтказиш режалаштирилган. Музейларни ҳар куни соат 22-00 гача ишлашига рухсат бериш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Давлат музейларида ташрифчилар сонидан келиб чиқиб музей чипта нархлар минимал даражада ўқувчи ва талабаларга 2 000—5 000 сўм, маҳаллий фуқароларга 2 000—25 000 сўм, хорижий фуқароларга 10 000—35 000 сўм этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас