1 191
Euronews каналида бир ҳафта давомида Ўзбекистон ҳақида бир дақиқалик сюжетлар намойиш этилади
Шундай роликлардан дастлабкиси Канн кинофестивалида Ўзбекистон Миллий павильонининг фаолиятига бағишланди.
Видеоёзувлар Destination Uzbekistan кампанияси доирасида намойиш этилади. Инглиз ва рус тилларидаги янгиликлар дастурида мамлакатимиз ҳаётидаги аҳамиятга молик воқеалар ҳақида сўз боради. Айтиб ўтиш жоизки, Канндаги Павильон аллақачон халқаро режиссёрлар ва продюсерлар эътиборини тортган. Улар билан кино ва телевидение соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги келишувларга эришилди, меморандумлар имзоланди ва иш режаси белгиланди.
Кампаниянинг мақсади – Ўзбекистоннинг янги имижига эътиборни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш ва обрўсини ошириш, Ўзбекистоннинг хорижда замонавий, интеллектуал ва рақобатбардош мамлакат сифатида намоён бўлишида кўмаклашишдан иборат.
Компания ўз ишини июнь ойида давом эттиради ва Европада яшовчи ўзбеклар ҳақида «Ўзбекистонлик» фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш жараёнларини ёритади. Шунингдек, 2022 йил июнь ойи охирида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Берлинда бўлиб ўтадиган New Uzbekistan халқаро форуми тўғрисида ҳикоя қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)